Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Ўзбекистон 1 млн доза олишни режалаштирган вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди
Хитой фанлар академиясининг билдиришича, вакцинанинг биринчи ва иккинчи босқич клиник синовлари ўтган йил октябрда якунланган. Синов натижалари тўлиқ эмлашдан сўнг эмланганларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаганлигини кўрсатган.
Хитой ҳукумати фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун коронавирусга қарши тўртинчи вакцинани маъқуллади, деб хабар берди Global Times.
Хабарда айтилишича, вакцина Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори, академик Гао Фу ҳамда Хитой фанлар академияси бошчилигидаги хитойлик олимлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган.
Хитой фанлар академиясининг билдиришича, вакцинанинг биринчи ва иккинчи босқич клиник синовлари ўтган йил октябрда якунланган. Синов натижалари тўлиқ эмлашдан сўнг эмланганларда жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаганлигини кўрсатган.
Маълумот берилишича, учинчи босқич клиник синовлари Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Эквадор ва Индонезияда 2020 йил ноябрда бошланган.
Феврал ўрталарида Ўзбекистон Хитойнинг ZF 2001 вакцинасидан 1 млн доза харид қилиши тўғрисида хабар берилганди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон ZF 2001 вакцинасини бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгиланган.
“Бу янги вакцина ZF-UZ-VAC 2001 номи остида биргаликда ишлаб чиқарилади ва фойдаланилади”, дейилганди хабарда.
ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси Ўзбекистонда 1 март куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025