Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:00 / 17.03.2021
19034
3 дақиқада ўқилади
«Ўзметкомбинат» АЖ мавжуд бўш иш ўринларига танлов асосида ишга қабул қилади!
Фото: Ўзметкомбинат
«Ўзметкомбинат» АЖ сотиб олиш бўлимига муҳандисларни ва инглиз тили бўйича таржимонларни танлов асосида ишга таклиф этади.
Муҳандиснинг вазифалари:
- ички ресурслар ҳисобидан моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжни қондириш бўйича ишларни амалга ошириш;
- материалларни етказиб бериш шартлари ва муддатларини келишган ҳолда етказиб берувчилар билан шартномалар тузишда иштирок этиш;
- бозорни мониторинг ва таҳлил қилиш, товарларга нарх белгилаш;
- улгуржи савдо орқали материалларни сотиб олиш, шунингдек материалларни бепул сотиб олиш имкониятларини аниқлаш мақсадида улгуржи савдо ярмаркалари таклифлари бўйича бозор конъюнктураси ва етакчи номенклатура нархлари сиёсати, тезкор маркетинг маълумотлари ва реклама материалларини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
- рақобат асосида тижорат таклифларини қайта ишлаш, музокаралар олиб бориш, шартномалар тузиш ва юритиш;
- моддий-техника таъминоти соҳасида ресурсларни тежаш, техник ва иқтисодий таҳлил қилиш бўйича ишларда иштирок этиш;
- бажарилган ишлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш.
Муҳандисга қўйиладиган талаблар:
- ёши - 18 ёшдан 40 ёшгача;
- рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиши;
- корхонанинг савдо-сотиқ фаолиятини такомиллаштириш бўйича тақдимот;
- 1C УПП билимларини яхши ўзлаштирган бўлиши, 1C дастурида ҳужжат айланмасини яхши тушуниши;
- музокаралар олиб бориш қобилияти, шартномавий иш тактикасини билиши;
- савдо-сотиқ соҳасида тажрибаси бўлса яна яхши;
- мулоқот қила олиш қобилиятлари;
- ўрганиш қобилияти.
Иш шароитлари:
- иш тартиби: 5/7 соат 09.00 дан 18.00 гача;
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан расмий иш билан таъминлаш, ижтимоий кафолатлар;
- йирик ва барқарор корхонада ишлаш;
- бепул тушлик;
- касбий ўсиш ва корпоратив таълим;
- қулай иш шароитлари ва аҳил жамоа;
- иш ҳақи 6 000 000 сўмдан бошланади.
Таржимоннинг вазифалари:
- синхрон техник таржима;
- иш учрашувлари давомида кетма-кет таржима қилиш;
- матнлар, хатлар ва ҳужжатлар таржималари;
- тадбирларни лингвистик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
- бажарилган ишлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш.
Таржимонга қўйиладиган талаблар:
- ёши: 18 ёшдан 40 ёшгача;
- инглиз ва рус тилларида бемалол сўзлаша олиши;
- музокаралар олиб бориш қобилиятлари;
- иш юзасидан сўзлашиш маданияти, одоб ахлоқи;
- компьютерда ишлаш қобилияти;
- ижтимоий жиҳатдан мулоқот қила олиш қобилиятлари.
Иш шароитлари:
- иш тартиби: 5/7 соат 09.00 дан 18.00 гача;
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига биноан расмий иш билан таъминлаш, ижтимоий кафолатлар;
- йирик ва барқарор корхонада ишлаш;
- бепул тушлик;
- касбий ўсиш ва корпоратив таълим;
- қулай иш шароитлари ва аҳил жамоа;
- иш ҳақи 6 000 000 сўмдан бошланади.
Манзил: Бекобод шаҳри, Сирдарё кўчаси 1-уй
Маълумот учун телефонлар: +998 70 214 14 27
Резюмеларни [email protected] манзилига юборишингиз мумкин. Резюмелар қабул қилиш муддати: 2021 йил 20 март соат 18:00 гача.
«Ўзметкомбинат» АЖ матбуот хизмати
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш