Ўзбекистон | 22:56 / 17.03.2021
6914
2 дақиқада ўқилади

Транспорт вазирлиги «Волжский – Тошкент» ва Москва – Тошкент йўналишида махсус поездлар қатновини амалга оширади

Россияда қолиб кетган юртдошларни олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов Kun.uz’га маълум қилди.

Таъкидланишича, «Волжский – Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 483/484 – сонли поезд 19 март куни Москва вақти билан соат 20:50 да «Волжский» станциясидан йўлга тушади. Шунингдек, 22 март куни Москва – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 476-сонли махсус поезд соат 22:28 да (Москва вақти билан) «Казанская» темир йўл вокзалидан жўнайди.

«Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилган.

Волжский ҳамда Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг веб-сайти орқали, e-ticket.railway.uz’дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб, интернет орқали айни дақиқада Москва ҳамда Волжскийдаги ҳамюртларимизга жўнатишлари ҳам мумкин.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин», – деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид