Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада қалбаки 5 000 долларни муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди
Зангиота туманида қалбаки 5 000 АҚШ долларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, фуқаролар М.Ю., Д.Х., Р.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.га қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 50 АҚШ долларига сотишга келишиб, қалбаки 5 000 АҚШ долларини 2 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Олмазорда 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пул ишлаб чиқарган шахслар ушланганди.