Ўзбекистон | 09:47 / 18.03.2021
1518
1 дақиқада ўқилади

ДХХ Чимбойда мактаб филиали биносини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағдан 105 млн сўм «ухлатилгани»ни аниқлади

Чимбой туманида мактаб филиали биносини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағлар талон-торож қилингани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Чимбой туман бўлими ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Чимбой тумани Халқ таълими бўлими ва «Б-Н.» МЧЖнинг мансабдор шахслари тумандаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби филиали биносини реконструкция қилишда амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали 105,1 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Чимбой тумани Халқ таълими бўлими ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чимбойда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бераман деб, фуқародан пул олган мутахассисга жиноят иши қўзғатилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид