Ўзбекистон | 09:40 / 18.03.2021
4559
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада уч кунда 34 та очилмаган жиноятлар фош этилиб, 14 нафар қидирувдаги шахс ушланди

Айни кунларда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Фарғона вилоятида бўлиб турибди. У вилоятнинг шаҳар ва туманларида бўлиб, криминоген вазиятни бевосита ўрганмоқда. Масъул тузилмалар мутасаддилари жалб этилган ҳолда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни келтириб чиқараётган омиллар, сабаб ва шароитлар таҳлил қилинмоқда.

Фарғона вилоятида уч кунда 34 та илгари очилмаган жиноятлар фош этилиб, қидирувдаги 14 нафар шахс ушланган. Бедарак йўқолганлар оиласи бағрига қайтарилди.

Шунингдек, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида фуқаролардан 800 дан ортиқ ўткир кесувчи жисмлар олиб қўйилган, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилганлиги билдирилди. Илгари судланган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил 20 нафар шахс маъмурий назоратга олинганлиги, тузалиш йўлига кирмаган 2 нафар назоратдаги шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

Дилшод Абдуқодиров
Тайёрлаган Дилшод Абдуқодиров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид