Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмада интернет ўчириб қўйилди ва газеталар чоп этилиши тақиқланди
Ҳукумат айрим хусусий газеталарнинг чоп этилишини тўхтатишга буйруқ берган. Давлат оммавий ахборот воситалари ишламаяпти.
Мянмада ҳарбий тўнтаришдан сўнг давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида айрим шаҳарларда интернет хизматлари чекланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Тачилек янгиликлар агентлиги шиша толали кабелларни узиб ташлаётган ишчилар суратларини чоп этган.
Агентликнинг ёзишича, мамлакат ичидаги ҳолат бўйича хабарларни текшириш борган сари қийинлашмоқда. Ҳукумат айрим хусусий газеталарнинг чоп этилишини тўхтатишга буйруқ берган. Давлат оммавий ахборот воситалари ишламаяпти.
Шунингдек, оммавий намойишлар чоғида ҳалок бўлганлар сони 217 кишига етгани айтилмоқда.
Мянма ҳарбийлари 1 февралда ҳарбий тўнтарув амалга ошириб, мамлакат раҳбариятини ҳибсга олганди. Тўнтарувдан кейин мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бошланганди.
Мавзуга оид
21:24 / 25.04.2025
Мянмада зилзила ҳақида нотўғри прогнозлар тарқатган тиктокер ҳибсга олинди
20:02 / 18.04.2025
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган 7 минг кишини ватанига юборди
15:18 / 13.04.2025
Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
10:23 / 03.04.2025