Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ янгиликлар, тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин.
Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг сўзларига кўра, Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида ишланмоқда.
Улар:
- тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш;
- пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.
Маълум қилинишича, тест синови ўтказиладиган жойлар танланади ва режа-чизмалари тайёрланади.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, 50,4 минг абитуриент учун мўлжалланган 103та ёпиқ бино, 60,5 минг абитуриентга мўлжалланган 66та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.
Мавзуга оид
10:06 / 04.03.2025
Тошкентдаги мактабда стадион панжаралари қулаб тушди
16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди
17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди
17:15 / 02.12.2024