Жамият | 18:38 / 19.03.2021
7328
2 дақиқада ўқилади

«Ўзметкомбинат» АЖдан болғаланган пўлат маҳсулотлари таклифи

«Ўзметкомбинат» АЖ таъмирлаш корхоналари учун бир неча турдаги болғаланган пўлат маҳсулотларини таклиф этади. Булар:

-      Думалоқ кесим юзали болғаланган пўлат маҳсулотлар (поковка);

-      Олтибурчак кесим юзали болғаланган пўлат маҳсулотлар (поковка);

-      Квадрат кесим юзали болғаланган пўлат маҳсулотлар (поковка);

-      Диск шаклидаги болғаланган пўлат маҳсулотлар (поковка);

-      Цилиндр шаклидаги болғаланган пўлат маҳсулотлар (поковка);

-      Тўртбурчак кесим юзали болғаланган пўлат маҳсулотлар (поковка).

Шунингдек, «Ўзметкомбинат» АЖ халқ истеъмолига мўлжалланган кенг турдаги хўжалик моллари, хусусан, базальт асосидаги иссиқлик ўтказмас материаллари, пўлат симлар ва арматура, cирланган пўлат буюмлар, пайвандлаш электродлари ҳамда тўрсимон ва тиканли симлар ва бошқа кенг турдаги маҳсулотларни ҳам ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари, «Ўзметкомбинат» АЖ фуқаролар ва корхоналар учун металлолом топшириш орқали даромад қилиш имконини ҳам яратган.

Болғаланган пўлат маҳсулотлари хариди учун қуйидаги рақамларга сим қоқишингиз мумкин.

«Ўзметкомбинат» АЖ матбуот хизмати

Мавзуга оид