Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария бош вазири россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишга тайёрлигини айтди
Аввалроқ Болгария ҳарбий разведкасининг бир неча нафар ходимлари Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинганди.
Болгария бош вазири Бойко Борисов жосуслик иши сабабли Россия дипломатларини персона нон грата деб эълон қилишга тайёрлигини айтди.
«Яна бир бор россиялик дипломатларни исталмаган шахслар деб эълон қилишимизга тўғри келади», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Blitz портали.
Борисов Болгария мудофаа вазирлиги ва ҳарбий разведкаси ходимлари, шунингдек, Россия фуқароси бўлган аёлнинг Россия фойдасига жосусликда гумонланиб қўлга олинишига ана шундай изоҳ берди.
Аввалроқ Болгария ҳарбий разведкасининг бир неча нафар ходимлари Россия фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинганди.
Болгария бош прокуратураси вакили Сийка Милеванинг сўзларига кўра, гуруҳга Болгария собиқ разведкасининг собиқ юқори мартабали амалдори бошчилик қилган.
Мавзуга оид
21:46 / 25.05.2025
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:15 / 20.05.2025