Жамият | 12:35 / 21.03.2021
914
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида бир ҳафтада 12 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Унинг биттаси ўлим билан тугаган

Йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти маст ҳолатда транспорт бошқариш, светофорнинг тақиқловчи белгисига риоя қилмаслик, ЙҲХБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, тегишли ҳужжатларсиз ойнани қорайтириш каби қоидабузарликлар ортидан содир бўлган. 

Фарғона вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари ва туман-шаҳар судлари судьялари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида семинар ўтказилди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жорий йилнинг 8-15 март кунлари вилоят ҳудудларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларида 12 нафар киши тан жароҳати олган, 1 нафари эса ҳалок бўлган.

Семинарда шунингдек, фуқаролар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сони ҳам ортиб бораётганлиги айтилди. Энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари маст ҳолатда транспорт бошқариш ортидан келиб чиққан:

"Маст ҳолда транспорт воситаларини бошқариб ҳуқуқбузарлик содир қилган 549 нафар, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган 321 нафар, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган 468 нафар шахсга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, қонун доирасида тегишли жазолар қўлланилган.",  - дея семинарда маълумот берди вилоят судининг судьяси Б. Ваҳобов.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид