Қўқондаги қотилликнинг янги тафсилотлари: воқеликка рашк сабаб бўлган
17 март куни тушдан сўнг Қўқон шаҳрининг «Азизтепа» МФЙда яшовчи эр Д.И рафиқаси З.И.ни мих суғурадиган асбоб билан бошига уриб ўлдириб қўйган. Келишмовчиликка аёлнинг Туркияга кетиш истаги ва эрининг рашки сабаб бўлган.
Жорий йилнинг 17 март куни Қўқон шаҳар "Азизтепа" МФЙда мудҳиш қотиллик жинояти содир этилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Kun.uz мухбири мазкур воқелик бўйича янги тафсилотларни аниқлади.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳридаги «Азизтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.И. 17 март куни эри Д.И.га Туркия давлатига ишлаш учун кетмоқчи эканлигини айтади. Хотинини бошқа эркак билан топишиб олган деган гумонга борган эр Д.И. унга қаршилик кўрсатади. Натижада ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан. Оқибатда эр яшаш хонадони омборхонасида турган мих суғурадиган асбоб билан ухлаб ётган хотинини қасддан бошига уриб, ўлдириб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Д.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди

07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж

22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди

19:54 / 08.05.2025