Чортоқдаги қишлоқ врачлик пунктида муштлашув юз берди. Икки беморга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
2021 йилнинг 23 март куни соат 11:00ларда Наманган вилояти Чортоқ тумани “Сарой” МФЙ. ҳудудида жойлашган қишлоқ врачлик пункти биносига 33 ёшли Мурод Ю. ва 35 ёшли Шавкат Ю. келиб, маъмуриятга ушбу бинони бўшатиб беришни, улар замонавий клиника қурмоқчи эканликларини билдирганлар.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда у ерда даволанаётган 37 ёшли Файзулло Т. ва 31 ёшли Анвар М. уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, танасининг турли жойларига уриб, жароҳат етказганлар.
Суд тиббий экспертиза хулосасида Мурод Ю. ҳамда Шавкат Ю.да енгил турдаги тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Файзулло Т. ва Анвар М.га нисбатан Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, бу турдаги жиноятлар учун 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Мавзуга оид

09:14 / 27.04.2025
Тошкентда йигит ўзига таниш қизни калтаклади, мактаблардан бирида эса икки ўқувчи жанжаллашди

17:01 / 28.03.2025
Жиззахда ҳайдовчи ёқилғи баки қопқоғини ёпмагани учун заправка ходимини калтаклади

11:20 / 26.03.2025
Самарқандда йўлдаги кўлмакда чўмилган эркак 10 суткага қамалди

15:33 / 12.03.2025