Ўзбекистон | 08:52 / 26.03.2021
1168
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади

Фото: KUN.UZ

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Ўрмонбек” автоматик газ тарқатиш шохобчаси 1-, 2- ва 3-тармоқларидаги газ қувурларида оловли ишлар олиб борилиши режалаштирилган. 

Бу ҳақда “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шунга кўра, Шаҳрихон туманининг “Дориламон”, “Оқ олтин”, “Қашқар”, “Мустақиллик”, “Қўрғонча”, “Сарой”, “Пахтакўл” МФЙлар, Балиқчи туманининг “Мумтоз”, “Муқанна”, “Зулфиқор”, “Афсона”, “Жартепа” ва “Чароғон” МФЙлари ҳамда Бўстон туманидаги барча аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 26 март куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид