Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркияда коронавирусга қарши эмлаш май-июнда якунланиши мумкинлигини айтди
Туркияда коронавирусга қарши эмлаш 14 январда бошланганди. Бугунга қадар 8 миллиондан ортиқ киши вакцинанинг бир дозасини, 5,4 миллиондан ортиқ киши ҳар икки дозасини олди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари май ёки июн ойида якунланишига умид билдирди. Бу ҳақда «Онадўлу» агентлиги хабар бермоқда.
«Хитойдан 50 млн доза вакцина кутяпмиз. Германиядан 1,5 млн доза BioNTech вакцинаси келтирилди. Россия томони билан ҳам музокаралар давом этмоқда. Россиядан ҳам вакцина келиши билан мамлакатдаги вазият янада яхшиланади», – деди у журналистлар билан суҳбатда.
Туркияда коронавирусга қарши эмлаш 14 январда бошланганди. Бугунга қадар 8 миллиондан ортиқ киши вакцинанинг бир дозасини, 5,4 миллиондан ортиқ киши ҳар икки дозасини олди.
Мамлакатда 3,2 млн кишида коронавирус аниқланган, 30,6 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025