Жамият | 16:12 / 28.03.2021
1799
1 дақиқада ўқилади
Урганч шаҳридан Истанбул ва Самарқандга илк парвозлар амалга оширилди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2та янги мунтазам авиақатновни йўлга қўйди.
28 март куни Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига ва Самарқанд шаҳрига илк парвозлар амалга оширилди.
Истанбулга қатновлар якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида бўлади:
- Урганч – Истанбул, учиш - 9:30*, қўниш - 11:50*
- Истанбул – Урганч, учиш - 13:20*, қўниш - 19:50*
* - маҳаллий вақт билан кўрсатилган.
Самарқанд шаҳрига аивақатновлар ҳар куни қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
- Самарқанд – Урганч, учиш - 11:50, қўниш - 13:05
- Урганч – Самарқанд, учиш - 13:55, қўниш - 15:05
Чипталар нархи эконом класс учун 188 минг сўм, бизнес класс учун 1 млн 324 минг сўмдан бошланади.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси аввалроқ Урганч шаҳридан Фарғонага мунтазам авиақатновларни йўлга қўйган эди.
Мавзуга оид
11:17 / 02.10.2024
Хоразмда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди
10:31 / 22.05.2024
Урганч шаҳрининг ноҳақ судланган собиқ прокурори оқланди ва 10 йил деганда ишга тикланди
19:13 / 22.04.2024
Хоразмда 38 ёшли аёл қотилликка қўл урди
14:53 / 08.01.2024