Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 13 нафар шахсни 18 100 долларга чув туширган фирибгарлар қўлга олинди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи икки нафар шахс ўзаро тил бириктириб, олий таълим муассасасига кириш истагида бўлган 13 нафар шахсни алдаб, уларнинг 18 100 АҚШ доллари пулини ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ғузор тумани «Совбоғ» МФЙда яшовчи П.М. ва «Буюк карвон йўли» МФЙда яшовчи Х.Н. ўзаро тил бириктириб, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани «Сарабий» МФЙда яшовчи А.А. ва олий маълумотга эга бўлишни истаган жами 13 нафар шахснинг ишончига кириб, уларни чув туширган.
Жумладан, Қарши инфоркоммуникация нодавлат институтига ўқишга қабул қилиш, ҳамда олий маълумотга эга бўлишгани ҳақида диплом беришни ваъда қилиб, улардан алдов йўли билан 18 100 доллар пулларни олган. Сўнг ўзларининг жиноий ишларини яшириш мақсадида уларга қалбаки диплом ва талабалик гувоҳномаларини тайёрлаб берган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши очилган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025