Ўзбекистон | 16:57 / 29.03.2021
2047
1 дақиқада ўқилади

Қўнғирот–Нукус–Хива йўналишида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

Қўнғирот–Нукус–Хива йўналишида 4 апрель, якшанбадан бошлаб, ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қатнов дам олиш кунларида фуқароларнинг саёҳатга чиқиши учун янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган. Қатновни амалга ошириш учун 2 та — 604, 603-сонли шаҳарлараро поезд йўналишлараро ҳаракатланади.

Қайд этилишича, Қўнғирот–Хива йўналишида қатновини бошлайдиган 604-сонли поезд соат 03:54 да Қўнғирот темир йўл вокзалидан ҳамда Хива–Қўнғирот йўналишида қатновини бошлайдиган 603-сонли поезд соат 16:45 да Хива темир йўл вокзалидан жўнайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид