Жаҳон | 15:46 / 30.03.2021
11173
1 дақиқада ўқилади

Танзания президентининг таъзия маросимида 45 киши ҳалок бўлди

Полициянинг маълумот беришича, одамлар Дорус Салом шаҳридаги маросим ўтаётган стадионга белгиланган кириш йўлини айланиб ўтиб киришга уриниш оқибатида ҳалок бўлган.

Фото: Scanpix/AFP

Танзанияда марҳум президент Жон Магуфулининг таъзия маросимида юз берган тиқилинч оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди.

Хабар қилинишича, яна 35 киши турли даражада жароҳатланган.

Полициянинг маълумот беришича, одамлар Дорус Салом шаҳридаги маросим ўтаётган стадионга белгиланган кириш йўлини айланиб ўтиб киришга уриниш оқибатида ҳалок бўлган.

Магуфули 26 март куни Танзания шимоли-ғарбидаги Чато шаҳрида дафн этилди.

Мамлакатда вафот этган президент билан хайрлашув маросими олти кун давом этади.

Жон Магуфули 17 март куни 61 ёшида вафот этди. Расмий хабарларда унинг юрак хуружи оқибатида вафот этганлиги айтилди, аммо мухолифатчилар Магуфули коронавирус натижасида вафот этганлигини таъкидламоқда.

Қайд этилишича, Жон Магуфули Танзанияда коронавирус йўқ деб ҳисоблаган ва мамлакат аҳолиси учун вакцина сотиб олишни рад этган.

Мавзуга оид