Жамият | 14:14 / 30.03.2021
6644
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Ўзбекистон фуқароси кучли заҳарланиш оқибатида вафот этди 

Фото: iStock

Туркияда Ўзбекистон фуқароси кучли заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Туркияда 2020 йилнинг октябр ойида шахси номаълум бўлган фуқаро кучли заҳарланиш оқибатида ҳушини йўқотган. У жорий йилнинг 23 март куни Истанбул шаҳридаги «Cinar 2 Bakım Merkezi» шифохонасида вафот этган.

Миграция агентлиги маълумотига кўра, олиб борилган ишлар натижасида ушбу шахс 1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси С.М. экани маълум бўлди.

“Мазкур фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда бефарқ бўлмаганларга миннатдорлик ва марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдирамиз”, дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид