Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят Эндокринология диспансерига янги гемодиализ аппаратлари ўрнатилди
Фарғонада иккита тиббиёт муассасаси — вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Эндокринология диспансерига 15 та янги гемодиализ аппарати ўрнатилди. Ушбу муассасаларда гемодиализ бўлимлари ташкил этилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, эндиликда вилоятдаги сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг гемодиализ хизматига бўлган эҳтиёжи қондирилади. Янги аппаратларни сотиб олиш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 2 млрд 300 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Тиббий аппаратлар Германия давлатидан олиб келинган.
Таъкидланишича, Фарғона шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида 10 та ҳамда вилоят Эндокринология диспансери қошида 5 та гемодиализ аппаратга мўлжалланган “Экстракорпорал детоксикация” (гемодиализ) бўлимлари ҳам ташкил этилган. Ускуналарни ўрнатишга Туркия ва Россиянинг техник мутахассислари жалб қилинган.
Маълумот учун, бугунга қадар вилоятда 22 та гемодиализ аппарати бўлган. Диспансер назоратида турган 120 нафар бемор мавжуд.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025