Спорт | 16:32 / 31.03.2021
13188
1 дақиқада ўқилади

#FootWeek'нинг янги сонида: катта ўйинларга ичкаридан назар

Футболни кўпчилик телевизор қаршисида томоша қилади ва бундай мухлисларнинг аксари фақат ўйин жараёни кўрсатилишидан жаҳли чиқади. Мухлис ўйин бошланишидан олдин футболчилар қандай ҳолатда бўлиши, майдонга қандай чиқиб келиши, майдондан қандай чиқиб кетиши, умуман, майдондан ташқарида нималар бўлишини кўргиси келади. #FootWeek'нинг янги сонида бундан ҳам кўпроғини сизга кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Кўрсатув давомида Наманган ва Тошкентдаги Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги ўйинларда мухлислар миллатнинг бош жамоасини қандай қўллаб-қувватлагани, уларнинг эмоцияларини кўришингиз мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Камерамиз сиз учун кўчма телестанция ўйинларни қандай олиб бериши, шарҳловчи қандай ишлашигача бўлган кадрларни суратга олди.

Биз сўз билан айтганда, #FootWeek'нинг янги сонида сиз аллақачон кўриб, бирида хурсанд бўлган, бирида эса ранжиган Гана ҳамда Ироққа қарши ўйинларни ичкаридан кўришингиз мумкин.

Мавзуга оид