Ўзбекистон | 10:54 / 31.03.2021
40328
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида аёл икки нафар фарзандини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Жорий йилнинг 28 март куни соат 09:30ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи аёл кўприк устида тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Миллий гвардия ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 1979 йилда туғилган фуқаро А.Ш. икки нафар, 6 ва 3 ёшдаги фарзандларини Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёси устида жойлашган кўприкдан ташламоқчи бўлган.

Маълум қилинишича, шу вақтда у ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Қўриқлаш бошқармаси 2-алоҳида отряд ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги вакиллари ва аёлнинг оила аъзоларига хабар берилган.

Ҳозирда туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид