Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда корхонанинг 1 миллиард сўмлик дори воситаларини талон-торож қилган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Қашқадарёда хусусий корхонанинг 1 миллиард сўмлик дори воситаларини талон-торож қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.Х. «J» хусусий корхонасининг йирик миқдордаги пулини талон-торож қилгани аниқланган.
Маълум бўлишича, Қ.Х. мазкур корхонада омборхона мудири вазифасида ишлаган даврида ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган жами 1 миллиард сўмлик дори воситалари камомадига йўл қўйиб, унинг жуда кўп миқдордаги мулкини талон-торож қилган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Қ.Х.га нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024