Отабек Назиров Ўзбекистон тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори этиб тайинланди
Отабек Назиров инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикасининг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори этиб тайинланди.
Жорий йилнинг 31 март куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикасининг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари лавозимига Отабек Назиров тайинланди.
Ушбу жамғарма рақобатбардош маҳаллий компанияларга инвестициялар киритиш, шунингдек, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.
Жамғарма асосчиси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади, фаолияти эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Отабек Назиров 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган, 1998 йилда макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича АҚШдаги Нью-Йорк давлат университетини тамомлаган. АҚШдаги Goldman Sachs ва JPMorgan Chase, Россиядаги “Тройка Диалог”, “МДМ-Банк” каби молиявий ва инвестиция компанияларида, шунингдек, Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида ишлаган.
У Ўзбекистонда ўз фаолиятини 2018 йилда инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида бошлаган, кейинчалик халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2019 йилнинг январ ойидан буён Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
10:15 / 23.11.2024
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
21:10 / 18.11.2024