Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данғарада маст ҳайдовчи пиёда умрига зомин бўлди
Данғарада маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборган. Улардан бири вафот этган.
Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 25 март куни кеч соат 20:00 да Данғара тумани «Найман» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 4Н-943 Найманча—Чумоч автомобиль йўлининг 1-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. "Changhe pai" русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган, 1975 йилда туғилган маст ҳайдовчи Қ.Б. ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг қатнов қисмида кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада Фурқат тумани Ингичка қишлоғида яшовчи 1984 йилда туғилган Ш.М. оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Пиёдаларнинг яна бири, шу қишлоқда яшовчи 1984 йилда туғилган М.О. эса енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025