Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:44 / 03.04.2021
32466
1 дақиқада ўқилади
Давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилади
Президент “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий қилинади.
Хусусан, президент қарорига кўра, Молия вазирлиги 2021 йил 15 майга қадар:
- вазирлик, идоралар ва бошқа бюджет ташкилотлари штат жадвалларини қарор билан белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сонига ва ёрдамчи ходимлар сонининг белгиланган меъёрларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, ходимларнинг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлашни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини киритади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:02 / 16.09.2024
Ўзбекистонда илк бор раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади
21:13 / 16.06.2023
“Қўл бошқаруви”дан тизимли бошқарувга: ҳукумат олдида қандай муаммолар турибди?
21:43 / 26.01.2023
86 та вазирлик ва идора 70 тага қисқарди (рўйхат)
21:03 / 25.01.2023