Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона туманилик фуқаро хонадонида 355 дона телефонни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди
Фарғона вилоятида божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро хонадонида умумий қиймати 60 миллион сўмлик 355 дона телефонни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.
Фарғона вилоятида божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Фарғона туманининг чегараолди ҳудудида яшовчи фуқаро Х.М.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 60 миллион сўмлик 355 дона уяли алоқа воситаси ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025