Жамият | 20:44 / 03.04.2021
31207
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчисини зўрлаган шахс 20 йилдан сўнг топилди

Ўзбекистонда мактаб ўқувчисини зўрлаган жиноятчи 20 йилдан сўнг топилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 23 феврал куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани Чаманзор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг турар жойида ўғрилик юз берган. Соат 19:00дан 21:00гача бўлган вақт оралиғида уйда ҳеч ким йўқлиги, хонадон деразаси очиқлигидан фойдаланган ўғри ётоқхонадаги сейфнинг қулфини бузиб, 8 миллион сўм пулни олиб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг маҳалладоши М.Б. томонидан содир қилингани аниқланди. Ундан 351 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Терговга қадар суриштирув давомида айбланувчининг яна бир жинояти фош қилингани айтилади. 

Қайд этилишича, у 2001 йилнинг 1 октябрида ҳудуддаги турар жойлардан бирининг ётоқхонасига кириб, пичоқ билан қўрқитиш йўли билан мактаб ўқувчисини зўрлаган. Сўнгра бировга айтса, ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ушбу шахс жиноятини яшириш мақсадида қизнинг кийим-кечагини ўз яшаш жойидаги ҳожатхонага ташлаб юборган. 

Мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилди, дейилади маълумотда.  

Мавзуга оид