Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“СЭС”да топширган тестим мусбат, хусусий клиникадагиси манфий чиқди. Қайси бирига ишонай?”
Журналист Бобур Жалоловнинг бошидан ўтказганлари бугунги кунда олиб борилаётган диагностика тизимига қатор саволлар туғдириш билан бирга, ишончсизликни ҳам оширади.
“Шамоллаб қолдим, кўп белгилари Covid-19’га ўхшаш кечди. 10 кун даволаниб бўлгач, 30 март соат 12:00ларда Миробод туманидаги “СЭС”да тест топширдим. Жавоби икки кунда чиқади, дейишди. Бу ҳақда ишхонамдагиларга билдирганимда “шошилинч режалар бор эди, шунинг учун хусусий лабораторияда тест топшириб, тезроқ жавобини олинг ва соғайган бўлсангиз ишга чиқинг”, – дейишди.
Шу куни соат 14:00 ларда, яъни орадан икки соат ўтиб хусусий клиникада тест топширдим. Чиндан ҳам жавоби кечгача чиқди – манфий (яъни менда коронавирус аниқланмади). Иккаласидан ҳам бир хил усулда – яъни бурундан суртма олишди.
Манфий жавобдан хурсанд бўлдим ва хотиржам ишга бордим.

Аммо эртасига, яъни 31 март куни Миробод туманидаги “СЭС”да тест топширган тестим жавоби мусбат чиқди. Яъни бу маълумотга ишонилса, менда коронавирус борлиги аниқланди. Мен билан бирга оиламизнинг яна икки аъзосида касаллик бор экан.

Ҳайрон бўлдим ва хусусий клиника билан боғландим. Чунки биринчи шубҳа уларга тушганди.
Хусусий клиника ходимлари тест чиндан ҳам ўтказилганини, коронавирус аниқланмаганини таъкидлашди. Тортишувлардан кейин яна шу клиниканинг ўзида, бошқа, мукаммалроқ бир ускуна орқали тест топширишни таклиф қилишди. Рози бўлдим ва топширдим. 2 апрел куни чиққан жавоб яна манфий кўрсатди, коронавирус аниқланмади.

Ҳайронман, қайси бирига ишониш керак? Мен каби юзлаб, минглаб одамлар тест топширишяпти. Бу тестлар қай даражада ўзини оқлаяпти?”, – савол қўйди биз билан суҳбатда журналист.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
17:43 / 03.12.2024
АҚШ конгрессменлари коронавирус лабораторияда яратилганига бешта далил келтирди
23:36 / 19.09.2024
Олимлар Хитойдаги Ухан бозори коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлганини исботлади
13:54 / 18.09.2024