Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик ва идораларда раҳбар ўринбосари лавозимларидан 40 таси қисқартирилади
2021 йил 1 майдан бошлаб, Ўзбекистондаги 26 та вазирлик ва марказий идоранинг раҳбар ўринбосарлари қисқартирилади.
Бу – 3 апрель куни имзоланган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида» президент қарорида назарда тутилган.
Унга кўра, айни пайтда рўйхатга киритилган 26 та вазирлик ва идоралар раҳбарларининг 110 нафар ўринбосари бор. 1 май ҳолатига, уларнинг 40 нафари қисқартирилиб, ўринбосарлар сони 66 нафар қолади.


Қайд этилишича, раҳбар ўринбосарлари лавозими сони 3 ва ундан ортиқ бўлганда раҳбарнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилиши мумкин.
Қарор билан:
- **Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикчилиги агентлиги директори – молия вазири ўринбосари лавозимидаги «молия вазири ўринбосари» мақоми чиқариб ташланади;
- ***Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг касб-ҳунар таълими бўйича ўринбосари лавозими қисқартирилади;
- ****Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи – қурилиш вазири ўринбосари лавозимидаги «қурилиш вазири ўринбосари» мақоми чиқариб ташланади;
- *****Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозими қисқартирилади; Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси – транспорт вазири ўринбосари лавозимидаги «транспорт вазири ўринбосари» мақоми чиқариб ташланади.
Раҳбар ўринбосарлари лавозими сони 3 ва ундан ортиқ бўлганда раҳбарнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилиши мумкин.