Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда 12 апрелдан карантин чекловлари юмшатилади
Шу билан бирга, Буюк Британия бош вазири англияликларни ҳушёрликни йўқотмасликка ва тавсияларга амал қилишга ҳамда коронавирусга қарши эмланишга чақирди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Англияда 12 апрелдан паблар, дўконлар, спорт заллари, сартарошхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари фаолият бошлашини тасдиқлади.
"Халқ саъй-ҳаракати ва вакцина етказилиши натижаси ўлароқ, 12 апрелдан режамизнинг иккинчи босқичига ўтишимизни – дўконлар, спорт заллари, ҳайвонот боғлари, кемпинглар, сартарошхоналар ва паблар очилишини ҳамда очиқ ҳавода ҳар қандай тадбирлар ўтказилишини тасдиқлайман", - деб маълум қилди Жонсон.
Бундан ташқари, Жонсоннинг сўзларига кўра, эндиликда қариялар уйидаги қариндошларини кўриш учун бир эмас, икки киши келиши мумкин.
Бош вазир мамлакатдаги коронавирус бўйича мавжуд маълумотлар чекловлар юмшатилишини "тўлиқ оқлаши"ни айтди.
Шу билан бирга, у англияликларни ҳушёрликни йўқотмасликка ва тавсияларга амал қилишга ҳамда коронавирусга қарши эмланишга чақирди.
Буюк Британияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4,3 миллиондан ошган, 126,8 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба
15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди
15:15 / 19.02.2025
Олимлар ҳайвонларнинг ҳиссиётларини аниқлайдиган сунъий интеллект яратди
13:35 / 21.01.2025