Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклга ўтказилади
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклга ўтказилади. Ушбу тизим 2021 йил 1 октябрдан амалга киритилади.
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом билан сув ресурсларининг ҳисоботини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади, шунингдек, соҳада мониторинг юритилади.
Бундан ташқари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда юритишга ўтилади.
Сув олиш жойлари «онлайн» режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозланади ва маълумотларни узатиш бўйича дастурий таъминланади.
Ушбу низом 2021 йил 1 октябрдан амалга киритилади.
Маълумот учун, низом қоидалари коммунал сув таъминоти тизимидан сув олувчи фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб жорий этилаётган электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) билан боғлиқ истеъмолчилар дуч келаётган муаммолар ҳақида маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
12:07 / 15.04.2025