Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон туманининг Бўстон қишлоғида 140 метр чуқурликдан аҳоли учун ичимлик суви чиқарилади
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшодбек Жабборовнинг Kun.uz'га хабар беришича, ушбу ишларни амалга ошириш учун, туман ҳокими маҳаллий бюджет ҳисобидан 48 млн сўм маблағ йўналтириш бўйича фармонни имзолаган.
Таъкидланишича, айни кунларда лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, сувсозлар 140 метр чуқурликдан ичимлик суви чиқариб, тармоқ ётқизиш ишларини бошлаган. Белгиланган тадбирлар доирасида соатига 10 куб.метр сув чиқариш қувватига эга сув насоси, 1 та бошқариш шити ўрнатиш, диаметри 76 мм. бўлган 140 метрга яқин метал қувури ётқизиш, сув қувури ичига 400 метрдан ортиқ кабел ташлаш, 100 метрдан ортиқ хаво линияси тортиш, 2 та бетон таянч устунлари ва бошқа зарурий ашёларни ўрнатиш ишлари бажарилади.
Бўстонликларнинг ичимлик суви таъминотидаги муаммоси маҳалланинг энг оғриқли нуқтаси бўлган. Маълум қилинишича, ушбу ишлар охирига етказилса, ҳудуддаги "Дашт", "Тегирмон" маҳаллалари, Маориф ва Ёшлик кўчаларидаги 272 та хонадонда яшовчи 1500 дан ортиқ аҳолининг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
12:07 / 15.04.2025