Ўзбекистон | 09:15 / 06.04.2021
2944
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмалари ташкил этилади 

Президент “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга асосан Тошкент вилоятида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳалари амалга оширилади ва эксперимент тариқасида ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмалари ташкил этилади 

Ангрен шаҳар ва Бўстонлиқ тумани ички ишлар бошқармалари негизида «Намунавий шаҳар ички ишлар органи» ва «Намунавий туман ички ишлар органи» лойиҳалари амалга оширилади.

Бунда, асосий эътибор иш услубига, аҳолига хизмат кўрсатиш масалаларига, ҳамкорлик механизмларига, рақамли технологияларни жорий этиш даражасига ва шахсий таркиб билан маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш чораларига қаратилади.

Иккита туман (шаҳар) доирасида, эксперимент тариқасида, ички ишлар органлари санитария тадбирларини таъминлаш бўйича бўлинмалари ташкил этилади.

Бундан олдин, ички ишлар органларида ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш бўлинмалари ташкил этилиши хабар берилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид