Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вакцина олган саудияликларга Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширишга рухсат берилди
Саудия Арабистонида коронавирусга қарши вакцина олганларга Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширишга ва муқаддас масжидлар - икки Ҳарамга ташриф буюришга рухсат берилади. Бу ҳақда Қироллик Ҳаж ва Умра вазирлиги баёнотига асосланиб, Al-Arabiya нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, хоҳловчиларга коронавирусга қарши вакцинани икки дозада қабул қилганидан сўнг ёки иммун тизимини назорат қилувчи Tawakkalna мобил дастури асосида рухсат берилади.
Маълум қилинишича, Рамазон ойида жамоатнинг кўпайиши эҳтимоли билан Макка ва Мадинадаги масжидларда коронавирусга қарши санитария чоралари кучайтирилади. Икки Ҳарамга кундалик намоз учун ташриф буюрувчилар ҳам махсус дастур орқали рўйхатдан ўтиб рухсат олишига тўғри келади.
Лекин Саудия Ҳаж ва Умра вазирлиги баёнотида хорижликларга қачондан ва қандай шартлар асосида ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширишга рухсат берилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмийлари Kun.uz мухбири билан суҳбатда яқин вақтлар ичида ушбу масала юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
12:02 / 16.05.2025
Умра лицензияси берилган турфирмалар сони 2 тага кўпайди
22:15 / 14.05.2025