Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча узилади
«Toshkent shahar ETK» AJ матбуот хизмати хабар қилишича, бугун, 9 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги «Эски шаҳар» МФЙ, «Қўштут» МФЙ ҳамда «Чиғатой» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектларида электр энергияси таъминотида соат 10:00дан 18:00га қадар вақтинчалик ўчишлар кузатилади.
«Бундай чоралар туманнинг фидер «Бинафша 1,2» узатмасидан чиқувчи 12-сонли трансформатор подстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши билан боғлиқ. Айни вақтда, Олмазор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Toshkent shahar ЕТК» AJ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди», – дея хабар беради «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
08:35 / 20.05.2025
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
22:33 / 30.04.2025