Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда бошқалар номига карта очиб, бюджет маблағларини ўзлаштирган мутасаддиларга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти перинатал марказининг бир гуруҳ мутасаддилари 2 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида бошқалар номига банк пластик карталарини очиб, йирик миқдорда бюджет пулларини талон-торож қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят перинатал марказининг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқалар 2019-2020 йил ва 2021 йилнинг 3 ойи давомида марказда ишламайдиган 15 нафар шахснинг номига яширинча банк пластик карталарини очгани аниқланган. Улар, ушбу даврда 741,4 миллион сўмни 15 нафар ишламайдиган шахсга иш ҳақи сифатида кўрсатиб, пластик карталарга туширган.
Сўнг, пластик карталарга тушган пулларни шахсий манфаатларига ишлатиб юбориб, жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Шунингдек, марказнинг бош ҳисобчиси жиноий йўл билан топилган 741,4 миллион сўмнинг келиб чиқиш манбаини яшириш мақсадида, ушбу пулларнинг 72 миллион сўмини ўзининг номига «LADA XRAY» русумли автомашинага бошланғич тўлов сифатида ўтказиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят перинатал марказининг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025