Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда эшак сўйиб сотмоқчи бўлганлар аниқланди. Улар бу иш билан аввалдан шуғулланиб келган бўлиши мумкин
Қарши шаҳридаги хонадонларнинг биридан 20 бош эшак ва яна анча эшак гўшти топилган. Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, эшаклар сўйиб сотиш мақсадида олиб келинган ва сўйилган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 апрель куни Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида, Қарши шаҳар «Арабхона» маҳалла фуқаролар йиғини, Янгибоғ кўчасида яшовчи Х.Ш.нинг хонадонида фуқаро Х.Ж. эшак сўяётгани аниқланган.
Текширув давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу хонадонда бўғизланган эшаклар ва уларнинг ажратилган терилари, хоналардан бирида эса эшак гўшти деб гумонланган лаҳм гўшт борлиги аниқланган. Бундан ташқари, хонадонда 20 бош тирик эшак ҳам бўлган.



Суриштирув давомида ушбу эшаклардан қандай мақсадда фойдаланиши ҳақида фуқаро Х.Ж.дан сўралганда, у эшак гўштини сотиш мақсадида сўйишини айтган.
Шундан сўнг Қарши шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига олинган лаҳм гўшт маҳсулотларининг яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган. Бўлимнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан берилган экспертиза хулосасида гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги маълум қилинган.
Натижада, олинган лаҳм гўшт ва терилар белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўтказилаётган текширув натижаларига кўра, қўшимча маълумот эълон қилинади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024