Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадасида коронавирусга чалинган спортчилар махсус меҳмонхонага жойлаштирилади
Токио Олимпиадаси ташкилотчилари Ўйинлар давомида коронавирусга чалинадиган спортчиларни махсус меҳмонхонага жойлаштиришни режалаштирмоқда. Ташкилий қўмита бу мақсадда Олимпия қишлоғидан бир неча километр узоқликдаги 300 хоналик меҳмонхонани захиралаб қўяди.
Бу ташкилотчиларга бир неча миллион долларга айланади.
Қўмита, шунингдек, касалланганларни меҳмонхонага олиб бориш учун 30тага яқин махсус транспорт воситасини тайёрлаб қўяди. Спортчилар ҳар 4 кунда коронавирусга тест топширадилар. Олимпиададаги карантин ва тест олиш бўйича қўшимча тавсиялар кейинроқ эълон қилинади.
Токио Олимпиадаси 2021 йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Март ойида Ўйинлар ташкилотчилари пандемия сабабли Олимпиада хорижлик томошабинларсиз ўтишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
15:03 / 10.12.2024