Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коррупцияда айбланган депутат давлатга миллиард сом тўлаб берди
Қирғизистон парламенти депутати, 2021 йил февралда коррупциядаги айблов бўйича ҳибсга олинган Кубаничбек Жумалиев давлатга 1 млрд сомдан кўпроқ (12 млн долларга яқин) маблағ тўлаб берди. Шундан кейин унга нисбатан эҳтиёт чораси ҳибсда ушлаб туришдан ҳеч қаёққа кетмаслик ҳақидаги тилхатга ўзгартирилди.
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Жумалиевга нисбатан олиб борилган тергов натижасида уни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарлича исбот олинган. “Айни вақтда депутат ўз ихтиёри билан давлат фойдасига умумий қиймати 1 млрд сомдан ошадиган пул маблағлари, тижорий активлар ва кўчмас мулкни топширди. Ушбу ҳолат, Кубаничбек Жумалиевнинг кекса ёшда экани ва саломатлигини инобатга олиб, эҳтиёт чорасини озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган чорага ўзгартирдик”, деб маълум қилинган қўмитада.
Депутат ноқонуний бойиш, қонунга хилоф тарзда тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ва таълим фаолияти учун лицензия олишда айбланмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025