Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий хомашёни қайта ишлаш ҳисобига 141 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилади
Жорий йилда республикадаги кенг майдонларда мойли экинлар етиштирилиши натижасида 500 минг тоннадан ортиқ хомашё жамғарилади ва уларни қайта ишлаш орқали импортнинг қисқаришига эришиш кўзда тутилган.
«Ўзёғмойсаноат» корхоналари уюшмасининг хабар беришича, жорий йилда 56,6 минг гектар асосий майдонда етиштирилган кунгабоқар экинидан олинган ҳосил ҳисобига 31,2 минг тонна, 120,8 минг гектар такрорий экин сифатида кунгабоқар етиштирилган майдондан 59,8 минг тонна кунгабоқар мойи ишлаб чиқарилади. Умуман олганда, фермер хўжаликлари томонидан 277,4 минг тонна кунгабоқар хомашёси тайёрланади ва уни қайта ишлаш ҳисобига 91 минг тонна кунгабоқар мойи олинишига эришилади.
Шунингдек, қарийб 140 минг гектарда етиштирилган соядан 37,2 минг тонна соя мойи, салкам 30 минг гектарда етиштирилган кунжут ва рапсдан 12 минг тонна ўсимлик мойи олинади.
«Республикада кенг майдонларда мойли экинлар етиштирилиши натижасида 500 минг тоннадан ортиқ хомашё жамғарилади ва уни қайта ишлаш ҳисобига 141 минг тонна ўсимлик мойи, 350 минг тонна шрот олинишига эришилади. Бу импортдан кириб келаётган юқори қийматли тайёр ўсимлик мойи ҳажмининг 80-85 фоиз қисқаришига ва нархлар барқарорлигига замин яратади», дейилади хабарда.
Уюшма хабарига кўра, йилдан йилга ўтадиган ўсимлик мойи захира миқдори ҳам бу йил 30,7 миллион тоннага камайди. Бу ҳолатлар дунё бозорида ўсимлик мойи тақчиллигига ва нархининг кескин ошиб кетишига сабаб бўлган.
Kun.uz'да Ўзбекистонда ўсимлик мойи нархи ошиб бораётганига оид таҳлилий мақола эълон қилганди. Унда сўнгги ойларда дунё бўйича ўсимлик мойи нархи ўртача 20-25 фоизга, Ўзбекистонда эса 17 фоизга ошгани, шунингдек, нарх ошиши кунгабоқар мойи нархи кўтарилиши фонида сезилгани таъкидланган эди. Мутахассислар нарх яна 30 фоизга ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон зайтун етиштиришни кўпайтирмоқчи экани, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида 530 гектардан ортиқроқ майдонда зайтун плантацияси барпо этилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Тошкент бозорларида ўсимлик мойи нархи сезиларли ошгани боис ярмаркадаги арзон ёғ учун навбатлар юзага келгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
09:56 / 23.11.2022
Дунёда илк марта ҳарбий самолёт парвози ўсимлик мойи билан амалга оширилди
02:47 / 19.06.2022
Қозоғистондан ўсимлик мойи олиб чиқишга вақтинчалик чеклов қўйилди
17:46 / 19.05.2022
Индонезия ўсимлик мойи экспортига қўйилган тақиқни бекор қилади
15:44 / 02.07.2021