Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқарони «Enter Engineering»га ишга киритаман деб 3900 АҚШ долларга чув туширишди
Қамашилик фуқаро ўз танишини «Enter Engineering» компаниясига ишга киритиб ўқйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3900 долларни қўлга киритган.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Сарбозор қишлоғида яшовчи Р.Л. Қамаши тумани «Работ» МФЙда яшовчи С.Э.дан унинг ўғли С.Ҳ.ни танишлари воситасида «Enter Engineering» корхонасига ишга киритишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олган. Лекин 2018 йил 8 апрел кунидан 2019 йил 29 апрел кунига қадар ваъдасини бажара олмаган.
Фирибгар шу кунга қадар ушбу пулларни қайтармасдан, алдаб юргани ҳақида, С.Э. 2021 йил 17 март куни ички ишлар органига ариза ёзган.
Фуқаронинг аризаси юзасидан, Қамаши туман ИИБ ТБ ходимлари томонидан Р.Л.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025