Жамият | 19:49 / 13.04.2021
4646
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда иккита «Nexia» тўқнашди. Ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ёнга бурилиш чироғини ёқмай қайрилиб олаётган «Nexia-1» машинасини «Nexia-3» машинаси келиб уради. Оқибатда қайрилиб олмоқчи бўлган «Nexia-1» ҳайдовчиси вафот этади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 13 апрель куни эрталаб соат 7:10лар атрофида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида давлат аҳамиятидаги 4Р 58 А йўлининг Лоиш шаҳарчасидан ўтувчи 4-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Nexia-1» машинаси огоҳлантириш чироқларини ёқмасдан чапга бурилаётганида, шу йўналиш бўйлаб орқасидан келаётган бошқа бир «Nexia-3» машинаси катта тезликда келиб унга урилган. Оқибатда бурилмоқчи бўлган «Nexia-1» ҳайдовчиси вафот этган.

Суриштирувларда аниқланишича, орқадан келиб урган «Nexia-3» машинасининг тезлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлган. Шунингдек, чапга қайрилаётган «Nexia-1» машинаси ҳам йўлнинг белгиланмаган қисмидан бурилишга уринган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Оқдарё туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоятида уч ой давомида 50 мингта йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилди

Самарқандда «Malibu» билан ўзаро тўқнашган «Hyundai Bongo» ағдарилиб кетди

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид