Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ахборотни квант шифрлаш ёрдамида ҳимояловчи янги смартфон тақдим қилди
Samsung компанияси ахборотни ҳимоялаш учун квант шифрлаш технологияси билан жиҳозланган Galaxy Quantum2 смартфонини тақдим қилди. Янги смартфон сотувга чиқадиган илк давлат Жанубий Корея бўлади.

Фото: ixbt.photo
23 апрелдан сотувга чиқариладиган смартфоннинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган. Смартфонни сотиш билан Жанубий Кореянинг SK Telecom уяли алоқа оператори шуғулланади.
IP67 стандарти бўйича чанг ва намдан ҳимояга эга смартфон 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 855 Plus процессори, 8 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотира билан жиҳозланган. Доимий хотира ҳажми SD-карта ҳисобига оширилиши мумкин.
Смартфоннинг 6,7 дюмли Quad HD+ (2560x1440 нуқта) дисплейига бармоқ излари сканери ва 10 Мпли фронтал камера ўрнатилган. Асосий камера блоки ўз ичига 64 Мп, 12 Мп ва 5 Мпли камераларни олган. Қурилманинг аккумулятори сиғими 4500 мА-соатни ташкил қилади.
Смартфон SK Telecom билан биргаликда ишлаб чиқилган. Унинг асосий хусусияти ID Quantique томонидан яратилган тасодифий сонлар квант генератори микрочипи (2,5 мм х 2,5 мм ўлчамга эга) бўлиб, у смартфонда сақланувчи ахборотнинг квант шифрланишини таъминлайди.
Квант криптографияси ахборотни квант физикаси тамойилларига асосланган ҳимоялаш усули ҳисобланади.
Мавзуга оид

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди

21:15 / 03.03.2025