Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегараолди минтақалари вакиллари Фарғонада учрашади
Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Жорий йил 22 апрел куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги икки қўшни давлат вилоятлари расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациялар Фарғона вилоятига ташриф буюради.
23 апрел куни «Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови» мавзусида халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади. Бизнес-форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича йиғилишлар ҳамда «B2B» ва «G2B» шаклларидаги учрашувлар ўтказилади.
Ташриф дастури доирасида уч чегарадош вилоят раҳбарларининг музокаралари ҳам кўзда тутилган.
Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиши, вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан танишиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025