Пенсия жамғармаси: Ўзбекистонда қарийб 4 млн киши пенсия ва нафақа олади
Республикада пенсия ва нафақа олувчилар сони 2021 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 52 минг нафарга ортди.

Фото: Getty Images
2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 миллион 877 минг 200 нафарни (аҳолининг 11,2 фоизи) ташкил қилмоқда.
Пенсия жамғармаси вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, пенсия ва нафақа олувчилар сони 2021 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 52 минг нафарга (1,4 фоиз) кўпайган.
Айни пайтда аҳолининг:
- 2 миллион 881 минг 900 нафарини (74,3 фоиз) ёшга доир пенсия;
- 390,1 минг нафарини (10,1 фоиз) ногиронлик пенсияси;
- 192,8 минг нафарини (5 фоиз) боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар;
- 412,4 минг нафарини (10,6 фоиз) нафақа олувчилар ташкил қилади.
«2021 йилнинг 1 январ ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 33 минг нафарга, ногиронлик пенсияси олувчилар сони 3,5 минг, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оилалар 3,7 минг, ёшга доир нафақа олувчилар сони 3,4 минг нафар, ногиронлик нафақаси олувчилар 7,1 минг нафар ва боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи оилалар сони 1,3 минг нафарга ортди», дейилади маълумотда.
Айтилишича, 2021 йил январ-март ойларида 86,5 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган. Шундан 55,5 минг нафарига ёшга доир пенсия, 7,5 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 5,6 минг оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва 17,9 минг нафарига нафақалар берила бошланган.
Манбага кўра, айни пайтда Ўзбекистондаги ўртача пенсия миқдори 810 минг 301 сўмни, ўртача нафақа 460 минг 504 сўмни ташкил этади.
Энг кам пенсия ва нафақа миқдори эса 256 минг 675 сўм қилиб белгиланган.
Қайд этилишича, бундан 30 йил илгари – 1991 йил 1 январ ҳолатига пенсия ва нафақа олувчилар сони 2 миллион 159 минг нафарни ташкил этган.
Шунингдек, бу кўрсаткич 2000 йилда 2 миллион 860 минг нафарни, 2010 йилда 3 миллион 70 минг нафарни, 2015 йилга келиб эса 2 миллион 948 минг нафарни ташкил этган.
Аввалроқ, 2021 йил 1 март ҳолати бўйича умумий аҳолининг 3 миллион 864 минг 831 нафарига пенсия ва нафақа тайинлангани маълум қилинганди.
Айни вақтда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчи эркаклар сони умумий ҳисобнинг 43,2 фоизини, аёллар эса 56,8 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

11:37 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти

21:19 / 29.12.2024
Хитой туғилишни рағбатлантириш учун ёлғиз одамларга кўмак дастурини ишга туширди

17:43 / 05.12.2024