Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўйноқда кунига 130 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди
Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шимолий Бердақ» газ конденсат конидаги 99-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ маълумотларига кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 130 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилган.
Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.
Маълумот учун, «Шимолий Бердақ» газ конденсат кони Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, олдин «Шимолий Бердақ» конидаги 102-сонли қудуқдан кунига 220 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарила бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди
19:06 / 03.03.2025