Ўзбекистон | 07:13 / 19.04.2021
7468
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган қиймати 100 минг доллар миқдоридаги гиёҳванд моддалар ушланди

Сирдарё вилояти ДХХ ва ИИБ бошқармалари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган гиёҳванд моддалар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Тожикистон ҳудудидан умумий қиймати 100 минг доллар миқдоридаги гиёҳванд моддаларнинг Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб ўтилганлиги аниқланди. Машина Тошкент вилоятининг Бекобод туманидан Бўка тумани томон ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилди.

Машинада йўловчи сифатида кетаётган Тожикистон фуқароси, Сўғд вилоятида яшовчи М.Х.нинг ёнида 1,879 кг «амфетамин» синтетик гиёҳвандлик воситаси, 1,822 кг «опий» ҳамда 3, 972 кг «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилди.

Аввалроқ Сардоба сув омбори тошқинидан жабр кўрган фуқароларга ёрдам тариқасида юборилган маҳсулотларни ўмарган шахсга нисбатан қамоқ жазоси тайинланган эди.

Мавзуга оид