Фан-техника | 14:52 / 19.04.2021
34890
1 дақиқада ўқилади

Toyota ўзининг илк электромобилини тақдим этди 

Модел Subaru компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Япониянинг Toyota компанияси Шанҳай автосалонида ўзининг bZ4X деб номланган илк туркум ишлаб чиқарилувчи электромобили концептининг тақдимотини ўтказди.

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, электромобил e-TNGA платформасига қурилган.

Модел Subaru компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. 

Электромобил салонида анъанавий рул ўрнини штурвал эгаллаган, шунингдек, рақамли панел ва катта сенсор экран ўрнатилган.

Янги моделнинг техник хусусиятлари сир сақланмоқда. Электромобил 2022 йил ўрталарида оммавий сотувга чиқади.

Мавзуга оид